Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада патенти бор шахс Москва вилоятида ишлаши мумкин бўлади
1 сентябрдан бошлаб Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар мажбурий рўйхатдан ўтиш, биометрик маълумот топшириш ва геолокация мониторинги талабларига риоя қилишлари керак бўлади.
Россия президенти Владимир Путин Москва ва Москва вилоятида миграция соҳасида эксперимент ўтказиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими маълумотига кўра, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб 2029 йил 1 сентябргача Россияга визасиз келган фуқаролар ушбу ҳудудларда мажбурий рўйхатдан ўтиш, биометрик маълумот топшириш ва геолокация мониторинги талабларига риоя қилишлари керак бўлади.
Мазкур қонун иш берувчиларнинг ҳуқуқларини ҳам кенгайтиради. Эндиликда хорижликлар патентни бир ҳудудда олиб, қўшни ҳудудда ишлашлари мумкин. Масалан, Москвада патенти бор шахс Москва вилоятида ишлаши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
18:06 / 08.06.2026
Россияда мигрантларни тиббий кўрикдан ўтказиш муддати қисқартирилади
17:43 / 04.06.2026