Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди
Дик Схоф янги сайловлар ўтказилгунга қадар бош вазир лавозими мажбуриятларини бажариб туради.
Фото: AP
Нидерландия бош вазири Дик Схоф мамлакат ҳукумати истеъфога чиқишини эълон қилди. У янги сайловлар ўтказилгунига қадар бош вазир лавозими мажбуриятларини бажариб туради.
«Вазирлар йиғилишида биз Озодлик партиясининг чиқиши сабаб коалиция парламентда етарлича қўллаб-қувватловга эга эмас деган хулосага келдик», — дейди Схоф вазирлар кенгаши йиғилишидан кейин.
Ҳукумат раҳбари зудлик билан Нидерландия қироли Виллем-Александр ёнига бориб, Озодлик партиясидан (PVV) сайланган вазирларни истеъфога чиқаришни сўрашини маълум қилди. Ҳукуматнинг қолган аъзолари ҳам, шунингдек, истеъфо беради.
3 июн куни эрталаб PVV етакчиси Герт Вилдерс ўз партияси Нидерландия ҳукумати ҳукмрон коалициясидан чиқишини эълон қилди. Бунга коалициядаги шериклари билан миграция масалаларидаги келишмовчиликлар сабаб бўлди. Герт Вилдерс бошпана сўровчилар учун чегараларни ёпиш, мигрантларнинг оилалари билан топишишини тўхтатиш ва бошпана сўровчиларни Сурияга қайтаришни талаб қилди. Шу билан бирга, унинг коалициядаги шериклари бошпана тақдим этиш дастурига тузатишлар киритишни тавсия қилди. PVV етакчиси тузатишларни рад этди ва кетишини эълон қилди.
Мавзуга оид
13:38 / 13.03.2026
Германия разведка хизмати раҳбари собиқ ўринбосари Signal’да фишинг ҳужуми қурбони бўлди
15:25 / 10.03.2026
Нидерландия: Россиялик ҳакерлар Signal ва WhatsApp’га бузиб киришга уринмоқда
12:17 / 09.03.2026
Нидерландия компанияси 6 минг ўзбекистонликни ишга олишни режалаштирмоқда
07:53 / 09.03.2026