Спорт | 18:15 / 07.05.2026
5215
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси Нидерландия билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Ўйин 8 июнь куни Нью-Йоркдаги «Icahn Stadium»да бўлиб ўтади.

Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси Жаҳон чемпионати ўйинларига тайёргарлик доирасида Нидерландия билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Ўйин 8 июнь куни Нью-Йоркдаги «Icahn Stadium»да бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Аввалроқ, миллий жамоа жаҳон чемпионати мезбонларидан бири Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказиш ҳақида келишувга эришган эди. Ушбу ўйин 1 июнь куни Канаданинг Эдмонтон шаҳрида бўлиб ўтади.

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтадиган жаҳон чемпионати 11 июн куни бошланиб, 19 июлда якунланади. Турнирда илк бор 48 жамоа иштирок этади. Ўзбекистон миллий жамоаси гуруҳ босқичида Португалия, Колумбия ва Конго ДР билан ўйнайди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид