Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
5-8 июн кунлари Тошкент—Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» қатновлари ҳаракатланади.
Қурбон ҳайити байрами муносабати билан Тошкент ва Самарқанд ўртасида қўшимча «Афросиёб» рейслари йўлга қўйилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Қатновлар байрам кунлари — 5, 6, 7 ва 8 июнда амалга оширилади.
Ҳаракат жадвали қуйидагича:
- Самарқанд—Тошкент — жўнаш 10:55 да, етиб келиш 13:15 да;
- Тошкент—Самарқанд — жўнаш 13:56 да, етиб келиш 16:14 да.
Чипталарни eticket.railways.uz сайти, Uzrailways Ticket мобил иловаси ҳамда темирйўл кассаларидан харид қилиш мумкин.
Аввалроқ Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси Қурбон ҳайити куни пойтахтда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлашини маълум қилганди.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026