Жаҳон | 19:30 / 06.06.2025
3408
2 дақиқада ўқилади

Британияда Уилям Тёрнернинг 150 йил олдин йўқолган картинаси топилди

Рассом ушбу картинани 17 ёшида мойбўёқда чизган. Картина 300 минг фунтга баҳоланмоқда.

Фото: Sotheby's

Буюк Британияда рассом Уилям Тёрнерга тегишли бўлган картина топилди, у ҳақида деярли бир ярим аср давомида ҳеч қандай маълумот бўлмаган, деб ёзади BBC.

Қайд этилишича, The Rising Squall сурати мойбўёқда чизилган. Унда Бристолдаги Ҳот-Уэллс иссиқ булоғи бўронли пейзаж фонида тасвирланган. Бу Тёрнернинг энг биринчи ишларидан ҳисобланади — рассом уни 17 ёшида чизган.

Карина илк бор 1793 йилда Қироллик академиясида кўргазмага қўйилган. 1858 йилгача полотнанинг тақдири ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаган — охирги маротаба у Австралияда намойиш этилганди. 2024 йили картинани қайта тиклаш ишлари вақтида Тёрнернинг имзоси аниқланмагунига қадар, сурат британиялик рассомга тегишли эканини ҳеч ким билмаган. Экспертлар Тёрнернинг мойбўёқдаги энг биринчи иши — бу «Денгиздаги балиқчи» полотноси, деб ҳисоблаб келган.

Картина Лондоннинг Sotheby’s кимошди уйи орқали 28 июндан 1 июлга қадар кўргазмага қўйилади, кейин эса сотувга чиқарилади. Картина 300 минг фунт стерлингга баҳоланмоқда.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид