Спорт | 20:32 / 06.06.2025
8973
1 дақиқада ўқилади

Шомуродов ўйнайдиган «Рома»га янги бош мураббий тайинланди

«Рома» 67 ёшли Жан Пьеро Гасперини билан уч йиллик шартномани имзолади.

Фото: Рома

Италиянинг «Рома» клуби Жан Пьеро Гасперини бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.

67 ёшли италиялик мутахассис 2028 йилгача мўлжалланган шартномани имзолади.

Гасперини яқинда 9 йиллик муваффақиятли фаолиятдан сўнг, италиянинг яна бир клуби «Аталанта»ни тарк этган эди. Мураббий бергамоликлар билан 2024 йилда Европа Лигасида ғалаба қозонди.

«Рома» ўтган мавсумни хорватиялик Иван Юрич қўл остида бошлади. Бироқ, мутахассис қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига тажрибали Клаудио Раньери тайинланди. 73 ёшли мутахассис қўл остида «Рома» мавсумни муваффақиятли ўтказиб, 5-ўринни эгаллади ва Европа Лигаси йўланмасини қўлга киритди. Шундан сўнг, Раньери мураббийлик фаолиятини якунлади.

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов 2021 йилдан бери «Рома» футболчиси ҳисобланади. Ўтган мавсумда у 27 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид