Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия муддати узайтирилди
Инвесторларга меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатлари бир қисмини қоплаш учун субсидиялар бўйича аризаларини кўриб чиқиш муддати 2025 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
Фото: Kun.uz
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 июндаги «Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори тасдиқланди.
Ушбу қарор билан инвесторларга меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар бўйича аризаларини кўриб чиқиш муддати 2025 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
Туризм қўмитасига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қурилиш ва фойдаланишга топширилган вақтда хоналар сони эллик ва ундан юқори бўлган меҳмонхоналарни қуриш ва жиҳозлаш харажатларини бир қисмини қоплаш учун 2025 йил 31 декабрга қадар ариза киритиш мумкин.
Мавзуга оид
09:30 / 13.12.2025
Тадбиркорликка ажратилган субсидиялар бўйича янги назорат тартиби жорий этилди
08:41 / 10.12.2025
Пахта хомашёсининг ҳар тоннасига 1 млн сўм субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди
18:33 / 20.11.2025
Туризм соҳаси учун янги имтиёзлар ва субсидиялар эълон қилинди
12:39 / 07.11.2025