Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди
Бектемир тумани «Иқбол» МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги 11-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлган.
Жорий йилнинг 6 июн куни соат 23:48 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани, «Иқбол» МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги 11-қаватда жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушди.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 23:53 да етиб бориб, ёнғин соат 00:22 да ўчирилган.
Айтилган манзилда кўп қаватли уйнинг 11-қаватида жойлашган хонадонда уй жиҳозлари ёниб зарарлангани аниқланди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.