Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади
Тошкент шаҳар ҳокими "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Туркия элчихонаси қошидаги мактаб биноси қурилиши учун ер майдони ажратиб бериш ҳақида"ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан Туркия элчихонаси қошида мактаб биноси қурилиши учун Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, "Кўҳота" МФЙ ҳудудида жойлашган аҳоли пунктлари ерларидан майдони 0,31 гектарли ер участкаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига доимий фойдаланишга ажратиб берилади.
Архитектура-режалаштириш топшириқларини тузиб чиқиш ҳамда ажратилган ер майдонини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўрнатилган тартибда Давлат хизматлари маркази орқали буюртма берилади.
Лойиҳалаш учун ерости муҳандислик иншоотларининг ижро сурати туширилган 1:500 нисбатдаги топографик харита ва геологик хулоса ишлаб чиқиш учун «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш давлат институти» давлат унитар корхонасининг Тошкент шаҳар филиалига буюртма берилади.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш учун лойиҳалаш ташкилоти билан ўрнатилган тартибда шартнома тузилади ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари мутасадди ташкилотларга тақдим этилади.
Мазкур ҳудудда жойлашган муҳандислик тармоқларини кўчириш ёки муҳофаза ҳудудини сақлаб қолиш ишлари ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинади.
Қурилиш ишлари тугаганидан сўнг, ерости муҳандислик иншоотларининг ижро сурати туширилган 1:500 нисбатдаги топографик харитаси «Қурилишда муҳандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш давлат институти» давлат унитар корхонасининг Тошкент шаҳар филиалига топширилади.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026