Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент халқаро инвестиция форуми ўзбекистонликларга нима беради?
Тўртинчи бор ўтказилаётган Тошкент халқаро инвестиция форуми нафақат йирик сармоядорлар учун, балки аҳоли учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки инвестиция бу – иқтисодий ўсиш, янги иш ўринлари, хизматлар сифатининг ошиши ва ҳаёт даражасининг яхшиланиши демакдир.
Форум доирасида дунёнинг 100 га яқин мамлакатидан 3000 нафарга яқин иштирокчилар, 1 000 дан ортиқ компаниялар Тошкентдаги сармоявий муҳит билан танишиш, инвестициявий лойиҳалар юзасидан музокаралар олиб бориш учун жам бўлишади.
Ишсизликка қарши амалдаги ечим
Ўзбекистонда ишсизлик ва вақтинча иш билан бандлик ҳали ҳам долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Форумда эълон қилинган йирик саноат, аграр, логистика ва инфратузилма лойиҳалари минглаб янги иш ўринларини яратиш имконини беради. Бу, айниқса, ёшлар ва касбга эга мутахассислар учун катта имконият ҳисобланади.
Агробизнес, IT, кимё, қурилиш, туризм ва энергетика каби соҳаларда йирик инвестиция кириб келишидан ҳам иқтисодий манфаат бор, ҳам аҳоли учун янгидан янги иш имкониятлари очилади.
Маҳсулот ва хизматлар сифатидаги яхшиланиш
Шу кунгача бўлган даврда форумда қатнашиши кутилаётган кўплаб хорижий компаниялар ўз лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга ошириш ниятида эканини билдирди. Бу ишлаб чиқариш корхоналари, тиббиёт, таълим, банк, туризм ва IT хизматлари соҳасида ҳам сифатнинг ошишига олиб келади.
Инвестициянинг ортгани, албатта, фақат корхоналар сонининг кўпайиши билан эмас, балки сервис сифатининг ошиб бориши, маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва замонавий технологиялар кириб келишини ҳам англатади. Жумладан, логистика тизимлари, рақамли хизматлар, таълим ва тиббиёт каби соҳалардаги хорижий инвестициялар оддий фуқаролар учун ҳаёт сифатини кўтаришда бевосита аҳамият касб этади.
Форум доирасида “яшил иқтисодиёт”, рақамли трансформация, энергетика, туризм ва таълим соҳаларида ўнлаб инновацион ғоялар тақдим этилди. Буларнинг амалга ошиши Ўзбекистон аҳолиси учун арзон ва сифатли хизматлар, экологик тоза маҳсулотлар ҳамда янги инфратузилмаларни англатади.
Халқаро майдонда Ўзбекистонга бўлган ишонч ортмоқда
Форум доирасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ҳам кенг ёритилади. Муҳими, мамлакатимизда яратилган инвестициявий муҳит, кафолатлар, ҳуқуқий ҳимоя механизмлари ва фаол ислоҳотлар халқаро инвесторларни жалб қилмоқда.
Сармоядорлар учун очиқ ва шаффоф муҳит яратиш, бизнес юритишда қулайликлар бериш бугунги давлат сиёсатининг марказида турибди. Натижада, жаҳоннинг етакчи компаниялари Ўзбекистонни инвестиция учун ишончли юрт деб билиб, фаол ҳамкорликка киришмоқда.
Ҳар ким кузатиши мумкин
Форум расмийлар ва инвесторлар учрашуви билан чекланиб қолмайди. Уни махсус онлайн платформа орқали (https://tiif.online) жамоатчилик ҳам тўлиқ кузатиб бориши учун имконият яратилган. Кўргазма, панел муҳокамалар, бизнес форумлар орқали ҳар бир фуқаро ушбу жараёнларни бевосита кузатиш ва маълумот олиш имконига эга.
Энг муҳими, форумда муҳокама қилинадиган ҳар бир ғоя, ҳар бир инвестиция битими эртага биз ишлайдиган завод, фарзандларимиз ўқийдиган мактаб ёки оилавий клиника кўринишида ҳаётимизга кириб келиши мумкин.
Фақат давлат эмас, жамият ҳам ютмоқда
TIIF–2025 шунчаки расмий форум эмас. Бу ислоҳотлар натижасини кўрсатувчи, мамлакатнинг янги тараққиёт босқичи сари ташлаган қатъий қадами. Бу форум:
– ишсизликка қарши амалий чоралар;
– сифатли хизматлар ва рақобатбардош маҳсулотлар;
– жаҳоннинг Ўзбекистонга бўлган ишончи;
– энг муҳими, халқ фаровонлиги учун инвестициявий ривож йўлидир.
Бу халқаро форум – барчамизга таъсир қиладиган, янги имкониятларни кенгайтирадиган воқеа. Ўзбекистонинг глобал саҳнага чиқишига бевосита гувоҳ бўлинг!
Шерзод Зокиров,
юридик фанлар бўйича
фалсафа доктори (PhD)
Мавзуга оид
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026
“Қуёшли хонадон” дастури инқироздами?
14:15 / 30.06.2026
Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини Ba2 даражага яхшилади. Бу нимани англатади?
17:59 / 20.06.2026