Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрондаги Фордо ядровий маркази яқинида зилзила кузатилган
Бу ҳодиса ядровий объект билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Эрон Сейсмология маркази Фордо ядровий маркази яқинида магнитудаси 2,5 бўлган зилзилани қайд этган. Маълумотларга кўра, зилзиланинг эпицентри ер остида 10 километр чуқурликда жойлашган.
Фордо ядровий маркази жойлашган координаталар билан зилзила қайд этилган нуқта ўртасидаги масофа тахминан 25 километрни ташкил қилади. Ҳозирча бу зилзиланинг ядровий объект билан боғлиқлиги тўғрисида расмий маълумот мавжуд эмас.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги кунларда Исроил ушбу марказга камида бир марта — 13 июн куни — ҳаво ҳужуми уюштирган. Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ)нинг маълум қилишича, ҳужумдан объектга шикаст етмаган.
Шу билан бирга, Axios портали тарқатган маълумотга кўра, Исроил АҚШдан Фордо марказини йўқ қилиш учун ёрдам сўраган. Агар объект фаолиятни давом эттирса, бу Исроилнинг Эрон ядровий дастурини тўхтатиш бўйича мақсадларига тўсқинлик қилиши мумкин.
Маълумот учун, Фордо ядровий маркази Эрон тоғли ҳудудида, ер остида жойлашган ва уранни бойитиш ишлари олиб бориладиган мажмуа ҳисобланади. Мутахассислар бу иншоотни юқори даражада ҳимояланган деб баҳолашади.
Мавзуга оид
09:18
Ҳўрмуз бўғозидаги ҳужумдан кейин АҚШ Эронга зарба берди
21:31 / 26.06.2026
Трамп Эронни Ҳўрмуз бўғозидаги сулҳни бузганликда айблади
09:40 / 24.06.2026
АҚШ Сенати Эронга қарши урушни тугатиш тарафдори
22:21 / 23.06.2026