Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қонунчиликка маъмурий огоҳлантириш чораси киритилади
Ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда, айрим ҳолатларда маъмурий огоҳлантириш чорасини қўллаш имконияти яратилади.
ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонун лойиҳасида махсус автоматлаштирилган фото ва видео воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишлари учун жавобгар шахс аниқ тартибда белгиланмоқда. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилган бўлса, айрим ҳолатларда маъмурий огоҳлантириш чорасини қўллаш имконияти яратилади. Таъкидланишича, бу ҳуқуқбузарлик оғир бўлмаган ҳолларда фуқароларга нисбатан юмшоқроқ ёндашиш имконини беради.
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари, айниқса, жарималарнинг белгиланган муддатда юборилмаслиги орқали фуқароларга бир неча ой ўтиб жавобгарлик юклаш ҳолатларини кескин танқид қилди. Кодекснинг 36-моддасига киритилаётган ўзгартиришлар айнан шундай ҳолатларни бартараф этиш, жарималар қонуний муддатда юборилишини таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек, фракция йиғилишида маъмурий жазолар турларига маъмурий огоҳлантиришни алоҳида тартиб сифатида киритиш фуқаролар манфаати учун тўғри ва адолатли қадам экани қайд этилди. Бу орқали фуқароларнинг ҳуқуқий онги ошиши билан бирга, жазонинг тарбиявий жиҳати ҳам кучаяди.
Йиғилишда фракция аъзолари лойиҳа қонунчиликни янада такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидлаб, уни концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватлашди ҳамда кўтарилган фикр-мулоҳазалар асосида янада маромига етказиш бўйича таклифлар берди.
Мавзуга оид
18:20 / 21.05.2026
Қўриқлаш хизматига маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш ваколати берилди
17:23 / 12.05.2026
Қуёш панели ўрнатган корхоналардан электрнинг харид нархи пасайтирилиши мумкин
17:55 / 17.04.2026
ЎзЛиДеП: "Халқ билан бирга” дастури доирасида 534 та муаммо ўрганилиб, 421 та ечим берилди
12:12 / 05.02.2026