Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ЖҚБ ходимлари томонидан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини “закладка” йўли билан тарқатган шахс ушланди.
Пойтахт ИИББ хабар беришича, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида вақтинча яшовчи фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Тезкор тадбир давомида хонадоннинг ошхонасида бекитиб қўйилган 37 дона полиэтилен пакетга қадоқланган кукунсимон модда, электрон тарози ва бошқа қадоқлаш учун зарур воситалар аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилди.
Суд кимёвий экспертиза хулосасига кўра, гумонланувчидан олинган 337 ўрамдаги моддалар синтетик ва гиёҳвандлик воситалари экани аниқланди.
Ҳолат юзасидан бу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:09 / 17.02.2026
Шайхонтоҳурда Белтепа кўчасидаги хонадонда ёнғин: жабрланганлар йўқ
16:19 / 07.02.2026
Зарқайнар кўчасида ЙТҲ: икки автомашина тўқнашуви қайд этилди
08:30 / 26.01.2026
Нурафшон кўчасида учта автомобил иштирокида ЙТҲ қайд этилди
13:30 / 21.01.2026