Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонлик ёшлар Наманганда олий таълим олишга жалб қилинади
Наманган давлат педагогика институти делегацияси Ҳиндистоннинг Гужарат штатидаги Парул университетида халқаро талабаларга диплом топшириш маросимида иштирок этди.
Халқаро тадбир доирасида Наманган давлат педагогика институтининг ўқув салоҳияти ва халқаро ҳамкорлик имкониятлари тақдим қилинди.
Ўзбекистон вакиллари Парул университет раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб, икки олий билим юрти ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилди.
Профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашишни йўлга қўйиш, янги қўшма ўқув дастурларини яратиш, илмий тадқиқотлар амалга ошириш, биргаликда илмий лабораториялар ташкил этиш, маданий-гуманитар алоқаларни кучайтириш ва бошқа долзарб йўналишлардаги шериклик юзасидан келишувга эришилди.
Шунингдек, делегация аъзолари ҳиндистонлик ёшларни Наманганда олий таълим олишга жалб қилиш истиқболлари юзасидан фикр алмашди. Парул университети факултетлари, илмий лабораториялари, кутубхоналари фаолияти ҳамда халқаро талабалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Мавзуга оид
18:39 / 16.06.2026
Ҳиндистонда тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳонлари пайтида Telegram блокланди
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
19:25 / 01.06.2026