Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Тошкент вилоятида кадастр ходимининг ноқонуний ҳаракатига чек қўйди
Давлат кадастрлар палатасининг Оққўрғон туман филиали кадастр муҳандиси 1200 доллар билан ушланди.
Давлат кадастрлар палатасининг Оққўрғон туман филиали кадастр муҳандиси ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ер майдонига 2024 йилдаги “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун доирасида эгалик гувоҳномасини расмийлаштириб, уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилган.
ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кадастр муҳандиси сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:57 / 12.06.2026
Тошкентда 34 килограммдан зиёд наркотик моддалар мусодара қилинди
19:31 / 04.06.2026
2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний уйларнинг тақдири нима бўлади?
08:18 / 04.06.2026