Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Форс кўрфази давлатлари «араб шенгени» жорий қилади
Европанинг Шенген визасига монанд умумий ҳужжат БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Уммон ва Кувайтга кириш имконини беради.
Форс кўрфази давлатлари учун ягона сайёҳлик визаси расман тасдиқланади ва яқин орада жорий этилади. Бу ҳақда БАА Иқтисодиёт вазири Абдулла бин Тук Ал-Маррий маълум қилди, деб ёзди Khaleej Times.
Европанинг Шенген визасига монанд умумий виза чет эллик сайёҳларга 6 та давлат: БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар, Уммон ва Кувайтга битта ҳужжат билан кириш имконини беради. Бу янгилик, мутахассисларнинг фикрича, янги иш ўринлари яратилиши ва ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига салмоқли ҳисса қўшиши мумкин бўлган минтақа туризм саноати учун муҳим қадам сифатида кўрилмоқда.
Ягона визанинг жорий этилиши билан қўшмақсадли – ишбилармонлик ва дам олиш учун мўлжалланган саёҳатларнинг оммабоплиги ошиши кутилмоқда. Сайёҳлар нафақат бизнес масалаларини ҳал қилиши, балки қўшни давлатларни ҳам кашф этиши мумкин, бу эса саёҳатларни янада қизғин ва қизиқарли қилади.
Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши статистика маркази маълумотларига кўра, 2023 йилда минтақага 68,1 миллион сайёҳ кирган ва туризмдан рекорд даражадаги 110,4 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад олинган, бу 2019 йилги пандемиядан олдинги кўрсаткичдан 42,8 фоизга кўп.
Минтақанинг етакчи сайёҳлик маркази бўлган Дубай 2025 йил биринчи тўрт ойида 7,15 миллион сайёҳни қабул қилди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 7 фоизга кўп.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
22:50 / 03.06.2026
80 минг аҳолига мўлжалланган дунёдаги биринчи сузувчи шаҳар лойиҳаси қайта тикланди
12:06 / 03.06.2026