Жамият | 12:14 / 23.06.2025
2292
1 дақиқада ўқилади

Иорданиядан Тошкентга чартер рейс ташкил этилмоқда

Исроилдаги элчихона чегарадан ўтишда амалдаги хорижга чиқиш паспорти ва бошқа зарур ҳужжатлар бўлиши лозимлигини эслатди.

Air Khiva авиакомпанияси томонидан Иорданиянинг Акаба шаҳридан Тошкентга чартер рейси ташкил этилмоқда.

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабарига кўра, рейс рақами: FKH9902. Акаба шаҳридан учиш: 2025 йил 24 июн, соат 19:10, Тошкентга етиб келиш: 2025 йил 25 июн, соат 02:40 (Тошкент вақти билан).

Чегарадан ўтиш пайтида амалдаги хорижга чиқиш паспорти ва барча зарур ҳужжатлар бўлиши лозим.

Рейс Исроилнинг Asia Travel туристик компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

Авиачипталарни харид қилиш, Иордания визасини олиш ва Тел-Авивдан Иордания чегарасигача трансфер хизматлари бўйича қўшимча маълумот олиш учун +972 53-556-5254 (Эли) – WhatsApp орқали ҳам алоқа қилиш мумкин

Рейс вақти авиакомпания ва маҳаллий ҳокимиятлар кўрсатмаларига биноан ўзгариши мумкин.

Аввалроқ  Ўзбекистон ТИВ ўзбекистонликлардан Исроил ва Эронга сафар қилишдан тийилишни, ушбу мамлакатлардаги ватандошлардан эса имкон қадар хавфсиз ҳудудларга чиқиб кетишларини сўраганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид