Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда уч йил ичида биринчи марта иш куни қисқарди
2025 йилнинг январ-март ойларида иш кунининг ўртача давомийлиги 7 соат 32 дақиқани ташкил этди, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 фоизга ёки тўрт дақиқага кам, деб ёзади «Известия» Росстат маълумотларига таяниб.
Нашр суҳбатлашган таҳлилчиларнинг қайд этишича, кадрлар тақчиллиги билан боғлиқ иш юки ортганидан кейин меҳнат бозори янада мувозанатлашган. Бундан ташқари, компанияларда қисман банд бўлган ишчилар сони кўпаймоқда.
"2025 йилда меҳнат бозорида тескари ўзгаришлар кутилмоқда: иш ҳақи ўсиши секинлашди, ишчи кучи танқислиги кенг тарқалган эмас, балки маҳаллий бўлиб қолди. Бу иш соатларининг қисқаришига ҳам таъсир қилади: компаниялар кўп пул тўлашга тайёр эмас, шунинг учун улар бошқа имтиёзларга эга одамларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади, масалан, иш юкини енгиллаштириш орқали", — дейилади нашрда.
Энг узун иш вақти балиқчилик, йўловчи ташиш, металл қазиб олиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида. Энг қисқаси сув ва ҳаво транспорти, кўмир қазиб олиш ва мебел ишлаб чиқаришда.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025