Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қидирувда бўлган 12 нафар ўзбекистонлик БААдан экстрадиция қилинди
Улар Ўзбекистон ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида мамлакатга қайтарилган.
Ўзбекистон ва Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида, БАА полициясининг кўмаги билан қидирувда бўлган 12 нафар шахс Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, араб ҳамкасблари билан ўтказилган виртуал учрашувда жиноятчиларни аниқлаш ва топшириш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини фаоллаштириш ва ўтказишда икки томонлама ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинган. Турли жиноятлар содир этгани учун қидирувда бўлган уч нафар шахсни топшириш тасдиғи олинган. Шунингдек, кейинги ҳаракатларни белгилаш учун кузатув гуруҳи БААга келганда учрашиш таклиф этилган.

Абу-Даби Интерпол Миллий марказий бюроси ва Дубай полицияси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувда БАА ҳудудида яширинган ҳамда у ерда фаолият юритаётган ўзбекистонлик шахслар юзасидан муҳокамалар олиб борилган. Учрашувнинг биринчи қисмида араб ва ўзбек томонлари ўзаро ҳамкорликда қидирувдаги шахслар ҳамда гумонланувчилар рўйхатини алмашган.
Учрашувнинг иккинчи қисмида Интерполнинг Тошкентдаги Миллий марказий бюроси ходимлари қидирувда бўлган 12 нафар жиноятчини Ўзбекистонга экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш бўйича келишувга эришган.
«Бу жиноятчилар мамлакат суд органлари олдида жавоб бериш ва муносиб жазо олиш учун топширилади», - дейилади хабарда.

Мавзуга оид
20:20 / 21.06.2026
Интерпол ўта йирик миқдордаги фирибгарлик учун қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга экстрадиция қилди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026