Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларнинг қурилишдаги улуши маълум қилинди
Мамлакат қурилиш саноатидаги ҳар олтинчи ишчи хорижликдир. Бу соҳадаги мигрантларнинг аксарияти Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан.
Россия қурилиш саноати асосан чет эл ишчиларига боғлиқ. Бу ҳақда «Национальное объединение строителей» (НОСТРОЙ) уюшмаси раҳбари Антон Глушков маълум қилди, унинг сўзларидан ТАСС иқтибос келтирди.
Унинг таъкидлашича, Россия қурилиш саноатидаги ҳар олтинчи ишчи мамлакатга ишлаш учун келган хорижликдир. Бу соҳадаги мигрантларнинг аксарияти Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан. Айни пайтда мамлакатдаги хорижий ишчиларнинг умумий сони 6,7 миллионни ташкил этади, деб хулоса қилди Глушков.
Россияда сўнгги ўн йилликдаги мигрантларнинг фаол оқими 2024 йилда қайд этилган, деб қўшимча қилди у. Мамлакатга асосан қўшни давлатлардан хорижликлар ишлаш учун келган. Ўтган йили мамлакатга 4 миллион мигрант кириб келган, 3,5 миллиони эса чиқиб кетган. «Ярим миллионга ўсиш сўнгги 10 йилдаги рекорддир», деди Глушков.
Шунга қарамай, Россияда қурилиш соҳасида кадрлар етишмаслиги билан курашиш ҳали ҳам имконсиз. 2022 йил баҳорида бош вазир ўринбосари Марат Хуснуллин буни саноат учун асосий муаммолардан бири деб атаган эди. Шундан бери вазият деярли ўзгармади. Феврал ойининг биринчи ярмида Қурилиш вазирлиги бошлиғи ўринбосари Сергей Музиченко қурилиш соҳасининг асосий муаммоси сифатида малакали ишчилар етишмаслигини айтди.
Вазирлик раҳбари Ирек Файзуллин сўзларига кўра, қурилиш соҳасида кадрлар етишмовчилиги бир миллион кишини ташкил этади. Мигрантлар хизмати платформаси директори Андрей Кладов қурилиш соҳасида кадрлар танқислигини умумий ходимлар сонининг 16-17 фоизи даражасида башорат қилди. Яқин келажакда иш берувчилар деярли барча малакага эга мутахассисларни, жумладан, дераза монтажчилари, монолитчилар ва сувоқчиларни ишга олишда жиддий қийинчиликларга дуч келиши ҳақида огоҳлантирди.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
18:06 / 08.06.2026