Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways иккита янги Airbus А321neo самолётларини олиб келади
Ушбу лайнерларнинг ўзига хос хусусияти салоннинг янгича тузилиши бўлади. Ҳаво кемалари Airbus компаниясининг энг сўнгги Airspace Premium кабина салони билан жиҳозланади.
Uzbekistan Airways АЖ 2026 йилда Ўзбекистоннинг миллий авиаташувчиси CALC (China Aircraft Leasing Group Holdings Limited) лизинг компанияси-ҳамкоридан иккита янги тор фюзеляжли Airbus А321neo ҳаво кемасини қабул қилади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги ҳаво кемалари аллақачон муваффақиятли фойдаланилаётган Airbus А321neo русумидаги ҳаво кемалари паркининг бир қисмига айланади. Бу эса авиакомпаниянинг йўловчи ташишда самарали, тежамкор ва қулай ечимлар йўналишини давом эттиришини тасдиқлайди.
Олиб келинадиган лайнерларнинг ўзига хос хусусияти салоннинг янгича тузилиши бўлади: узоқ масофали парвозлар учун максимал қулайликни таъминлайдиган Full Flat конфигурацияга эга 16 та бизнес-класс ўриндиғи ва 156 та эконом-класс ўриндиғи.
Таъкидланишича, ҳаво кемалари Airbus компаниясининг энг сўнгги Airspace Premium кабина салони билан жиҳозланади, бу эса яхшиланган шовқиндан изоляция, кенг багаж бўлими, ўриндиқлар устидаги жойнинг кенгайтирилишини ва замонавий LED ёритишни таъминлайди. Бундан ташқари, бортда интернет алоқаси мавжуд бўлади, бу эса йўловчиларга саёҳат давомида алоқада қолиш имконини беради. Шунингдек, индивидуал экранлардан фойдаланиш мумкин бўлган замонавий кўнгилочар тизим, жумладан, филмлар, мусиқа, ўйинлар ва парвоз харитаси ҳам мавжуд бўлади.
«Airbus А321neo модели ўз классидаги энг замонавий самолётлардан бири ҳисобланади: юқори ёқилғи самарадорлиги, узоқ парвоз масофаси ва шовқин даражасининг пастлиги бу самолётларни ўрта ва узоқ масофали йўналишлар учун мақбул қилади», - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
07:48 / 05.02.2026
Жаҳон авиабозоридаги талаб: Boeing ва Airbus’нинг 2025 йилги буюртма китоби
18:02 / 13.01.2026
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи фаолияти билан танишди
18:39 / 29.11.2025