Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда айиқ аэропорт фаолиятини фалажлаб қўйди
Учиш-қўниш йўлагида пайдо бўлган айиқ сабаб Ямагата аэропорти 10 та рейсини бекор қилди.
Япониянинг Ямагата аэропорти айиқ сабаб учиш-қўниш йўлагини ёпишга ва 10 та рейсни бекор қилишга мажбур бўлди, деб хабар беради NHK телеканали.
Аэропорт маъмуриятига кўра, йиртқични дастлаб маҳаллий вақт билан соат 07:00 да пайқашган. Аэропорт ходимлари уни ўзлари қувиб юбормоқчи бўлган, аммо тушга бориб айиқ яна учиш-қўниш йўлаги яқинида пайдо бўлган.
Қайд этилишича, аэропортга маҳаллий овчилик ташкилоти мутахассислари чақирилган. Экспертлар махсус тузоқ ўрнатган ва соат 18:00 ларда айиқ унга тушган. Натижада, учиш-қўниш йўлагини ёпиш ва 10 та рейсни бекор қилиш бўйича қарор қабул қилинган.
Телеканалнинг қўшимча қилишича, эртага ходимлар аэропорт ҳудудини яна кўздан кечиради. Хавфсизлик баҳолашларидан кейин парвозларни қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилинади.
Yomiuri Shimbun газетасининг ёзишича, айиқнинг бўйи 1,2 метрни ташкил этади. Йиртқич учиш-қўниш йўлагини тарк этган бўлса-да, у ёпилган. Префектура полицияси ҳудуд аҳолисини эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026