Ўзбекистон | 21:21 / 27.06.2025
8221
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Минскда Владимир Путин билан учрашув ўтказди

Учрашув Минскдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити доирасида бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Минскдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи саммити доирасида учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.

Шавкат Мирзиёев 27 июн куни Минск шаҳрида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этди. Ўзбекистон президенти нутқида ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.

Фозилбек Юсупов
Тайёрлаган Фозилбек Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид