Жамият | 23:10 / 28.06.2025
9620
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Сергели туманидаги тўйхонада ёнғин чиқди

ФВБ ходимлари ёнғинни 1 соатда ўчиришга муваффақ бўлди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

28 июнь куни кечқурун Тошкент шаҳри, Сергели туманида жойлашган «Мерос» тўйхонасида ёнғин содир бўлди.

Тошкент шаҳри ФВБ хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар соат 21:29 да келиб тушган. Ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 21:37 да етиб борган. Қайд қилинишича, соат 22:42 да ёнғин ўчирилган.

Бирламчи маълумотларга кўра тўйхона ичидан барча фуқаролар эвакуация қилинган ва ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Таъкидланишича, вазият Тошкент шаҳри ФВБ тўлиқ назоратида.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид