Ўзбекистон | 12:55 / 02.07.2025
3223
1 дақиқада ўқилади

Роҳат айланма йўлида автомобил ҳаракати вақтинча ёпилади

2025 йил 2 июл куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Роҳат айланма йўлида автомобил ҳаракати вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси хабарига кўра, шу сабабли ушбу ҳудуд орқали ҳаракатланувчи 26-, 54-, 110-, 119-, 128-, 174-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати ўзгартирилади.

Шаҳарнинг марказий қисми томон: ТҲАЙ – Оҳанграбо – Уйсозлар – Уйсозлар-2 – Иззат – Шоҳимардон – Оҳангарон шоҳкўчаси орқали.

Қайтиш йўналиши: Шоҳимардон – Катта Янгиобод – Шоҳсанам – Толқариқ – ТҲАЙ кўчалари орқали.

Йўл таъмирлаш ишлари давомида транспорт ҳаракати чекланиши ва тирбандликлар юзага келиши мумкин. Зарурат туғилганда йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид