Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг Роҳат айланма йўли янги кўриниш касб этади
Тошкент шаҳрини Тошкент вилоятининг шарқий туманлари ва водий вилоятлари билан боғловчи Роҳат айланма йўли янги кўринишга эга бўлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Унга кўра, Тошкент шаҳрига бир кунда вилоятлардан 4 мингдан ортиқ автоуловлар кириб-чиқади. Бунда энг кўп транспорт қатнови айнан Роҳат айланма йўли орқали амалга оширилади.
Шу сабабли бу ерда жуда кўп ҳолларда тирбандликлар вужудга келиши ҳеч кимга сир эмас. Бунга эса, йўлнинг 3 йўлакдан иборат бўлгани ва пойтахтга ташриф буюрувчи меҳмонлар сони йилдан йилга ошиб бораётганидадир.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан мазкур айланма йўлдаги ноқулайликларга барҳам бериш мақсадида кенг кўламдаги қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ишлар натижасида Роҳат чорраҳасида юзага келаётган ноқулайликлар 3 кун ичида бартараф этилади ва 5 йўлакли айланма йўл замонавий чорраҳа қиёфасига келади.
Шу муносабат билан, “Тошкент шаҳар ҳокимлиги вақтинчалик юзага келаётган ноқулайликлар учун шаҳар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан узр сўрайди!”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
14:23 / 14.07.2026
Собиқ онкология шифохоналари ҳудуди ҳозир қанақа ҳолатда?
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026