Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дронлар Эверест ёнбағирларини чиқиндилардан тозалашни бошлади
Маҳаллий маъмурият дронлардан фойдаланмоқда. Уларнинг ҳар бири илгари бир неча киши томонидан кўтарилган юкни олиб учишга қодир.
Непалнинг Сагарматҳа атроф-муҳит қўмитаси маълумотларига кўра, Эверест тоғ ёнбағирларини чиқиндилардан тозалаш учун дронлар фаол қўлланмоқда. Airlift Technology компаниясининг дронлари аллақачон тоғ ёнбағирларидан 280 кг дан ортиқ чиқиндиларни олиб чиқиб кетган, деб хабар берди Bloomberg.
Илгари тоғ тизмасини тозалаш вазифаси анъанавий равишда гид ва юк ташиш вазифасини бажарадиган маҳаллий шерпа халқи вакилларига юкланган эди. Улар қор ёки муз билан қопланган хавфли маршрутлар бўйлаб ўнлаб килограмм чиқиндини қўлда олиб тушган, бу кўпинча ҳаёт учун хавф туғдирган. Бироқ жорий мавсумда маҳаллий ҳокимият Хитойнинг DJI дронларини харид қилиш орқали муаммога ёндашувни тубдан ўзгартирди. Уларнинг ҳар бири илгари бир неча киши томонидан кўтарилган юкни олиб учишга қодир.

Airlift хизмати провайдери тоғларда тозаловчи дронлардан фойдаланишни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Маҳаллий сайёҳлик компаниялари чиқиндиларни йўқ қилиш ускуналарини етказиб бериш ва ишлатиш учун пул тўлашга тайёр. Лойиҳа менежери Милан Пандейнинг айтишича, компания Непал ҳукумати билан фаол ҳамкорлик қилмоқда ва Ҳимолай оралиғидаги турли баландликларда янги дрон моделларини синовдан ўтказмоқда. Европа ва Америка дрон ишлаб чиқарувчилари вакиллари аллақачон Эверест учун ўз ишланмаларини таклиф қилиб, ҳамкорликка қизиқиш билдирган.
Эверест тоғидаги чиқиндилар тоғ туризмининг энг долзарб экологик муаммоларидан биридир. Чўққи ҳар йили юзлаб алпинистларни ўзига жалб қилади ва уларнинг ҳар бири озиқ-овқат, кислород баклари ва бошқа жиҳозларни олиб келади, уларнинг баъзилари тоғ ён бағирларига ташланади. Яна бир муаммо алпинистларнинг жасади қолдиқлари бўлиб, эвакуация қилиш қийинлиги туфайли ташлаб кетилади. Бу 8 минг км баландликда нафақт юк кўтариш, балки ҳаракатланиш жуда оғир экани билан боғлиқ.
Тахминларга кўра, Эверестда 50 тоннадан ортиқ чиқинди тўпланиб қолган. Уларнинг миқдори йилига 3 тоннага кўпайиб бормоқда.
Мавзуга оид
20:10 / 07.06.2026
6 кун Эверестда ёлғиз: йўқолган алпинист мўъжиза туфайли тирик қолди ва ўзи пастга тушиб келди
22:44 / 23.04.2026
Эверестдаги гидлар сайёҳларни заҳарлаш ва фирибгарликда айбланмоқда
10:16 / 28.03.2026
Непал собиқ бош вазири ҳибсга олинди
12:13 / 13.12.2025