Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Июлда энг иссиқ ҳарорат кузатиладиган кунлар маълум қилинди
Ўзгидромет 2 июлдан бошлаб жанубдан жуда иссиқ ҳаво массалари кириб келиши, иссиқ ҳарорат аста-секин кўтарилишини маълум қилди.
Республика шимолида 2 ва 3 июл кунлари, чўл ҳудудларда 3 ва 4 июл кунлари, республиканинг қолган ҳудудларида 4 июлда ва баъзи жойларда 5 июлда энг иссиқ кунлар кузатилади.
Ушбу кунларда ҳудуднинг катта қисмида ҳаво ҳарорати 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 44-46 даражагача кўтарилади.
Аҳолидан Соғлиқни сақлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тақдим этиб борилаётган жазирама кунлари амал қилиниши керак бўлган ҳамда иссиқ уришидан сақланиш бўйича тавсияларга амал қилишларини сўраймиз, деди Гидрометеорологик таъминот бошқармаси бошлиғи Азимжон Нарзуллаев.