Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янгиариқда ушланган судя иши юзасидан қўшимча маълумот берилди
У пора сифатида берилган пулнинг бир қисмини пластик картасига олгани маълум бўлди.
Давлат хавфсизлик хизмати Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман суди тергов судяси тезкор тадбирда ушлангани юзасидан тафсилотларни маълум қилди.
«Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ туман судининг тергов судяси Урганч шаҳрида яшовчи фуқарога нисбатан ЖИБ Тупроққалъа туман судида кўрилаётган, Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ҳал қилиб, оқлов ҳукмини чиқартириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Шундан сўнг, тергов судяси 2 минг АҚШ долларини нақд пулда ва 24 млн сўмни эса пластик карта орқали олади.
Аммо берган ваъдасининг устидан чиқмаган судя олган пулларини қайтараётган вақтида ДХХ, Олий суд ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қўлга олинди», дейилади хабарда.
Ҳозирда Бош прокуратура томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:34 / 19.06.2026
1400 доллар олган ҳоким ёрдамчиси ушланди
09:15 / 18.06.2026
Электр тармоқларига улаб бериш эвазига пул олган масъуллар ушланди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
16:58 / 22.05.2026