Ўзбекистон | 12:47 / 04.07.2025
1779
1 дақиқада ўқилади

Июнда 135 млрд сўмлик энергиядан ноқонуний фойдаланилди

Ўзбекистонда июн ойида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлар натижасида тизимга 135,6 миллиард сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

2025 йилнинг июн ойида “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда электр ва газ таъминоти ташкилотлари билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирлари натижасида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг 234 та ҳолати аниқланган.

Ушбу ҳолатлар оқибатида 50,6 миллион кВт/соат электр энергияси ва 12,4 миллион метр куб табиий газ талон-торож қилинган бўлиб, умумий ҳисобда тизимга 135 миллиард 669 миллион сўм зарар етказилган.

Бундан ташқари, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузган истеъмолчилар бўйича 471 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши расмийлаштирилган. Қоидабузарларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

“Ўзэнергоинспекция” томонидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш, энергия ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланиш маданиятини ошириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид