Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий кўчасида қурилиши битмаган бино том қисмида ёнғин содир бўлди
Ёнғин натижасида бинонинг томида тахминан 5 кв м майдонда сақич-битум маҳсулотлари ёнган.
Бугун, 4 июл куни соат 11:02 да Тошкент шаҳар ФВБга Юнусобод тумани Алишер Навоий кўчасида жойлашган қурилиши битмаган бинонинг том қисмида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Айтилган манзилга соат 11:06 да 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та махсус автонарвон етиб борган ва ёнғин соат 11:17 да ўчирган.
Ёнғин натижасида бинонинг томида тахминан 5 кв м майдонда сақич-битум маҳсулотлари ёнган.
Тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.