Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон ва АҚШ ҳарбий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди
Томонлар қўшма манёврлар ўтказиш ва технологияларни узатиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади.
Фото: picture alliance
Покистон ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбий тайёргарлик, қўшма машғулотлар ва технологияларни узатиш соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди, дейилади Покистон Қуролли кучларининг жамоатчилик билан алоқалар хизмати (ISPR) баёнотида.
Хабарда таъкидланганидек, Покистон ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал Заир Аҳмад Бабар Сидҳу расмий ташриф билан АҚШда бўлиб турибди.
Ташриф доирасида у АҚШнинг бир қатор юқори мартабали ҳарбий амалдорлари, жумладан, АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари бошлиғи генерал Дэвид У. Олвин билан музокаралар ўтказди.
Баёнотда томонлар кадрлар тайёрлаш, қўшма машғулотлар ва технологиялар тақдим этилиши каби соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини тасдиқлагани ҳамда мунтазам равишда олий даражадаги ҳарбий алоқаларни давом эттиришга келишиб олгани таъкидланган.
Генерал Сидхунинг ташрифи икки давлат ўртасидаги мудофаа муносабатларида «стратегик муҳим бурилиш нуқтаси» сифатида баҳоланди.
Мавзуга оид
23:20 / 15.01.2026
Гренландияни АҚШдан ҳимоя қилишнинг учта варианти бор – The Economist
22:40 / 15.01.2026
АҚШ Мексикадан наркокартелларга қарши рейдлар ўтказишга рухсат олмоқчи
22:26 / 15.01.2026
Путин Мадурони ағдарган Трампни танқид қилишга журъат этолмади – ОАВ
21:29 / 15.01.2026