Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Немис компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириши осонлаштирилади
Германия Шарқий Европа иқтисодий алоқалар қўмитасига кўра, малакали ишчи кучи, хомашё, рақамлаштириш ва техник тартибга солиш каби бир қатор йўналишларда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги изчил ривожланмоқда.
"Малакали ишчилар, хомашё, инвестициялар ва стандартлаштириш соҳасидаги ҳамкорликни тартибга солувчи қатор икки томонлама келишувлар натижасида, бугун Германия бизнесининг Марказий Осиёнинг энг кўп аҳолига эга мамлакати билан алоқалари тобора кенг қамровли ва мустаҳкам бўлиб бормоқда", – дейди Иқтисодий алоқалар Шарқий қўмитаси бошқарувчи директори Михаэл Хармс.
Таъкидланишича, Дюсселдорф Савдо-саноат палатасида Германия–Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг (DUWIRAT) 9-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг 100 га яқин бизнес вакиллари иштирок этди. DUWIRAT– Германия ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантириш мақсадида 2015 йилда ташкил этилган икки томонлама платформадир.
Маълум қилинишича, Шарқий Европа иқтисодий алоқалар қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ўртасида техник стандартлар ва нормаларни уйғунлаштириш соҳасида ҳамкорлик келишуви имзоланган.
"Ушбу келишувдан кўзланган асосий мақсад норматив тўсиқларни камайтириш ва немис компанияларининг Ўзбекистон бозорига киришини осонлаштиришдир", – дейилади қўмита хабарида.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026