Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Магистратурага ҳужжатлар қабули бошланди
Талабгорлар 7 июлдан магистратура босқичига қабул учун ариза топширишлари мумкин. Ҳужжатлар қабули my.edu.uz платформаси орқали 30 июлгача давом этади.
Фото: Getty images
Республика давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 2025/2026-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий my.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.
Олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар даражалари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Аввалроқ бу йилги олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовлари 14 июлдан бошланиб, 23 июлга қадар 10 кун давом этиши тўғрисида хабар берилганди. Имтиҳон 2 сменада бўлиб ўтади. Шунингдек, бугундан абитуриентларга имтиҳонда қатнашиш учун рухсатномалари берилиши бошланган.
Мавзуга оид
19:01 / 27.09.2025
Магистратурага қўшимча қабул эълон қилинди
18:43 / 23.09.2025
Магистр аёллар контракт тўловини давлат бюджетидан қоплаш бўйича ариза бериш муддати узайтирилди
18:20 / 31.08.2025
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди
14:14 / 30.08.2025