Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венгрияда автобус иштирокидаги ЙТҲда 17 нафар украиналик бола жароҳат олди
Будапештдан жануби-шарқдаги йўлда Украина давлат рақамларига эга автобус ағдарилиб кетди. 19 киши, жумладан, 17 бола жароҳатланган.
Венгрияда украиналик болаларни олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради. Оқибатда 17 нафар бола ва икки катта ёшли киши жароҳатланган, икки нафар бола оғир аҳволда, деб хабар қилди Украина ТИВ матбуот хизмати 6 июл, якшанба куни. Жароҳатланганлар маҳаллий шифохоналарга ётқизилган, қолган 49 нафар йўловчи вақтинчалик турар жой билан таъминланган.
Воқеа Будапештдан жануби-шарқда жойлашган Кунсентмартон ва Тисафелдвар шаҳарлари ўртасида содир бўлди, дея хабар бермоқда Украинанинг Венгриядаги элчихонаси консуллик бўлими. Унга кўра, зарар кўрган автобус Украинада рўйхатдан ўтган. Элчи Федор Сандор ва консуллар воқеа жойига етиб борди.
Шунингдек, элчихонанинг хабар беришича, автобус номаълум шароитда йўлдан чиқиб кетиб, ён томонига қулаган.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026