Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда Jaguar қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Самолёт бортида бўлган иккала учувчи ҳам ҳалок бўлган. Махсус комиссия ҳолатни тергов қилиш билан шуғулланади.
Ҳиндистон Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли Jaguar самолёти ўқув парвози вақтида Ражастон штатига қулаб тушди, деб хабар беради Hindustan Times.
Қайд этилишича, самолётни бошқарган иккала учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Авария бугун, 9 июл куни маҳаллий вақт билан 13:25 ларда юз берган. Самолёт дала майдонига қулаб тушган. Унинг бортида учувчилардан бошқа ҳеч ким бўлмаган.
«Фуқаролар мулкига зарар етиш ҳолатлари аниқланмади», - дейилади Ҳарбий-ҳаво кучлари баёнотида. Махсус комиссия самолёт ҳалокатини тергов қилиш билан шуғулланади.
Эслатиб ўтамиз, апрел ойида Ҳиндистонда худди шу каби қирувчи самолётл ҳалокатга учраган ва учувчилардан бири ҳалок бўлган эди.