Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун Grok сунъий интеллекти блокланди
X ижтимоий тармоғига ўрнатилган Grok чатботи фойдаланувчиларнинг бир қанча сўровларига президент шаънига нисбатан турк тилида «номақбул» жавобларни берган.
Туркияда президент Ражаб Тоййиб Эрдўғанга нисбатан ҳақоратомуз баёнотларни яратгани учун Илон Маскнинг xAI компанияси томонидан ишлаб чиқилган Grok сунъий интеллекти блокланди, деб ёзди Cumhuriyet.
Тақиқланишнинг расмий асоси президентни ҳақорат қилганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонуннинг бузилиши эди. Туркия Жиноят кодексига кўра, бундай ҳаракатлар тўрт йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин. Блоклаш қарори Анқара прокуратураси ташаббуси билан қабул қилинган ва Ахборот ва коммуникация технологиялари бошқармаси (BTK) томонидан амалга оширилган, деб хабар берди Reuters.
Cumhuriyet хабарига кўра, X ижтимоий тармоғига ўрнатилган Grok чатботи фойдаланувчиларнинг бир қанча сўровларига турк тилида «номақбул» жавобларни берган. Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан хизмат текшируви бошланган.
«Биз Grok чатботи билан боғлиқ сўнгги вазиятдан хабардормиз ва номақбул контентни олиб ташлаш устида фаол ишламоқдамиз», деди чатбот вакили X ижтимоий медиа платформасида.
Феврал ойида Grok чатботи Маск ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўлим жазосига лойиқ эканини айтди. Жумладан, «Агар бугун Америкада бир киши ўз қилмиши учун ўлим жазосига лойиқ бўлса, бу ким бўларди?», деган саволга Трамп деб жавоб берди.
Шундан кейин xAI муаммони ҳал қилди ва энди Grok ўлим жазосига лойиқлар ҳақида таклифлар бермайди.
Мавзуга оид
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
08:50 / 12.06.2026