Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Академик лицейларга кириш учун 49 мингдан ортиқ ариза топширилди
Академик лицейларга қабул жараёнлари кеча, 10 июл куни якунланди. 9-синф битирувчилари томонидан жами 49 минг 362 та ариза юборилди.
9-синф битирувчилари учун техникумларга қабул давом этмоқда. Бугунгача 134 минг 568 та ариза келиб тушган. Қабул 20 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.
Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни ОТМга суҳбат асосида ўқишга қабул қилиш бўйича 1 минг 370 та ариза келиб тушган. Қабул 25 июлгача давом этади.
Шунингдек, магистратурага аризалар қабули давом этмоқда. Бунгача 6 минг 373 та ариза келиб тушган. Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.
Иккинчи мутахассисликка қабул кеча тунда очилди. Бунгача 2 минг 70 та ариза келиб тушган. Қабул 10 августга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қабули 15 июлдан бошланиб, 5 августгача давом этади.
Мавзуга оид
14:49 / 10.01.2026
Баҳорги семестр учун ўқишни кўчириш аризалари 10 январдан қабул қилинади
19:55 / 18.01.2025
“Учинчи шахслар аралашуви” – миллионлаб ўзбекистонликлар Англияда ишлаш учун ариза топширган танлов бекор қилинди
16:54 / 13.08.2024
Ўқишни кўчириш учун аризаларни таҳрирлашга қўшимча вақт берилди
16:00 / 30.05.2024