Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Венгрия АЭС қуриш лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистонда АЭС учун қуруқ совитиш тизимларини йирик узелли йиғиш ташкил этилиши мумкин.
«Ўзатом» агентлиги, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги ҳамда MVM EGI Zrt. компанияси ўртасида АЭС қурилиши лойиҳасида ҳамкорликнинг қатор муҳим йўналишлари бўйича эришилган келишувларни қайд этувчи баённома имзоланди.
«Ўзатом» хабарига кўра, Венгрия делегациясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи доирасида муҳим ҳужжат тасдиқланди.
Ҳужжат, жумладан, механик тортиш кучига асосланган қуруқ совутиш тизимларини қўллаш, ускуналарни етказиб бериш бўйича техник-тижорат таклифларини тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудида қуруқ совитиш тизимларини йирик узелли йиғишни ташкил этиш бўйича қўшма корхона ташкил этиш ишларини бошлаш, шунингдек, Венгрия томонидан таълим дастурлари ва стажировкаларни ишлаб чиқишни назарда тутади.
Таъкидланишича, баённоманинг имзоланиши минтақавий даражада атом энергетикаси соҳасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Россия АЭС қуриш бўйича 2018 йилда шартнома тузган, ўшанда 1,2 GW қувватга эга иккита энергоблок режа қилинганди. Кейинчалик шартномага ўзгариш киритилди ва Жиззахда кам қувватли (330 MW) АЭС қуришга қарор қилинди.
2025 йил июн ойида «Ўзатом» агентлиги ва Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси Ўзбекистонда катта қувватли атом электр станциясини қуриш бўйича ҳам битим имзолади.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
16:12 / 05.06.2026
АЭСда ишлаб чиқарилган 1 kWh электр нархи 1000 сўмдан паст бўлади — Азим Аҳмадхўжаев
10:59 / 05.06.2026