Ўзбекистон | 18:18 / 18.07.2025
1818
1 дақиқада ўқилади

Ўқувчилар физиология ҳолати асосида спорт турларига йўналтирилади

Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда уларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ва спортга йўналтириш бўйича электрон тизим йўлга қўйилади.

«Ўқувчиларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали уларни спорт турларига йўналтириш ҳамда спортни оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда уларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ва спортга йўналтириш бўйича электрон тизим йўлга қўйилади.

2025/2026 ўқув йилидан ҳар йили 1 марта мактаб ҳамширалари учун ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини аниқлаш бўйича ўқув-семинарлар ташкил этилади.

Шунингдек, ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш орқали уларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари шакллантирилиб, «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимига киритилади.

ERP-maktab ахборот тизимида ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари асосида уларнинг спорт турига бўлган қизиқишлари аниқланади ва тизимда қайд этилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид