Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Сербия ҳукуматлараро комиссияси тузилади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Сербия Ички ва ташқи савдо вазирлиги давлат котиби Никола Стоянович билан музокара ўтказди.
Томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан фикр алмашиб, мавжуд салоҳиятдан фаол фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Ўзаро ҳамкорликнинг икки томонлама механизмларини, жумладан, Ўзбекистон-Сербия ҳукуматлараро комиссиясини тузиш, шунингдек, асосий йўналишларда ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир шартномавий-ҳуқуқий базани шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Мулоқот чоғида, шунингдек, меҳнат миграцияси соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари, жумладан, виза тартиб-таомилларини соддалаштириш ва тегишли ҳукуматлараро битимларни тузиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
08:35 / 06.06.2026
Сербияда оғир вазиятда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
15:00 / 03.06.2026
Белграддаги глобал конференцияда Ўзбекистоннинг гендер тенглик борасидаги тажрибаси тақдим этилди
22:15 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Сербия президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
08:58 / 13.05.2026