Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 64-сонли автобус ёниб кетди
Учтепа туманида 64-рақамли автобус ёниб кетди. Тошкент ФВБга кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча очиқланмади.
Фото: ФВВ
Тошкент шаҳри Учтепа туманида 18-автосаройга қарашли 64-рақамли автобус ёниб зарарланди, дея хабар бермоқда пойтахт ФВБ.
20 июл куни соат 12:44 да туманнинг Бирлик мавзесида автобусда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 12:50 да етиб бориб, ёнғин соат 12:53 да ўчирилган.
Ҳодисага нима сабаб бўлгани ҳозирча очиқланмади. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:36 / 25.03.2026
Нурафшон ва Бектемирни боғловчи тезюрар автобус қатнови йўлга қўйилади
23:25 / 22.03.2026
Бўстонлиқ туманида “Nexia-2”да ёнғин содир бўлди
12:52 / 19.03.2026
23 мартдан Тошкент — Чорвоқ автобус қатнови қайта тикланади
23:31 / 18.03.2026