Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар сони 5,5 миллиондан ошди
Фото: Солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, 2025 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра ўзини ўзи банд қилган аҳолининг 58 фоизи эркаклар, 42 фоизи эса аёллардир. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даври билан таққосланса, 56 фоизга кўпайган.
Ўзбекистонликлар энг кўп маиший хизматда ўз-ўзини банд қилган. Қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишда банд бўлганлар сони эса ўтган йилгидан 64-66%гача кўп.
Ҳудудлар кесимида қаралганда эса энг кўп Самарқанд вилоятида – ярим миллиондан ортиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилган. Ундан кейинги ўринларда 538,8 минг нафар фуқаро билан Тошкент, 517,5 минг фуқаро билан Қашқадарё вилоятлари турибди.
2025 йил бошлангандан бери эса 184,2 минг фуқаро ўзини банд қилишда енгил автотранспортда йўловчи ташиш фаолиятини танлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 1 июль ҳолатида 3,5 миллиондан ортиқ киши ўз-ўзини банд қилган.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди
14:35 / 02.12.2025