Жаҳон | 16:04 / 22.07.2025
1591
2 дақиқада ўқилади

Россияда Роза Люксембург жамғармаси «номақбул» деб эълон қилинди

Россия Бош прокуратураси Сўл партияга яқин бўлган Роза Люксембург немис фонди фаолиятини «номақбул» деб топди. Энди бу мақом Украинага бостириб киришдан олдин Россияда фаолият юритган ГФРнинг барча партия фондларига тегишли.

Фото: Сергей Бобылев / ТАСС

Россия Бош прокуратураси Германиянинг Сўл партияга яқин  Rosa-Luxemburg-Stiftung Gesellschaftsanalyse und politische Bildung (Роса Люксембург жамғармаси) нодавлат ташкилоти фаолиятини мамлакатда «номақбул» деб топди. Бу ҳақда 21 июл, душанба куни Россия идораси сайтида хабар берилди.

Прокуратура маълумотларига кўра, жамғарма «ёшларда норозилик кайфиятини шакллантириш ва радикаллаштириш, Россия давлат органларини обрўсизлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга оширади». Шунингдек, у «чет эл агентлари, Россия Федерациясида фаолияти номақбул деб тан олинган хорижий ва халқаро ННТ томонидан чиқарилган материаллар ва хабарларни тарқатади».

DW нашрига берган изоҳида фонд вакили 2022 йил апрелидан бери Россияда фаолият юритмаётганини тушунтирди: у ерда ходимлар йўқ. Шу билан бирга, жамғарма Россия фуқаролик жамиятининг хориждаги вакиллари билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.

«Роза Люксембург жамғармасининг Россиядаги фаолият учун рухсатномаси 2022 йилнинг 8 апрелида бекор қилинди. Шундан сўнг биз ўз офисимизни ёпдик ва у ерда фаолиятимизни тўхтатдик. Россияда Роза Люксембург жамғармасининг эндиликда бирорта ҳам ходими йўқ. Бироқ жамғарма хориждаги Россия фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорлик қилади», — дея маълум қилди DW нашрига жамғарма.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид