Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия Туркиядан мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашда ёрдам сўради
Туркия Суриянинг мудофаа салоҳиятини ошириш учун ишлар давом эттирилишини маълум қилди.
Сурия ҳукумати Туркияга мурожаат қилиб, мамлакат мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш ва террорчи ташкилотларга қарши курашда ёрдам кўрсатишни расман сўради. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлигидаги манбаларга таяниб Anadolu хабар берди.
«Ушбу талабга мувофиқ, биз Суриянинг мудофаа салоҳиятини ошириш учун ўқитиш, маслаҳат бериш ва техник ёрдам кўрсатиш бўйича ишларни давом эттирмоқдамиз», деб таъкидлади вазирлик вакиллари.
Манбаларнинг таъкидлашича, Туркия Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, барқарорликни сақлаш ва террорчилик ташкилотларига қарши курашиш масалаларида қатъий позицияни сақлаб қолади.
«Миллий мудофаа вазирлиги Суриянинг янги ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда. Туркиянинг асосий мақсади Суриянинг сиёсий бирлиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, минтақада мустаҳкам тинчликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатларга раҳбарлик қилишдир», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026