Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада коррупцияга қарши хизматлар мустақиллиги бекор қилиниши мумкин
Украина парламенти қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади, унга кўра, Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси ва ихтисослаштирилган коррупцияга қарши прокуратура Бош прокуратурага бўйсунади. Европа Иттифоқи бундан хавотир билдирди.
22 июл, сешанба куни Украина Олий радаси Коррупцияга қарши курашиш миллий бюроси (НАБУ) ва коррупцияга қарши ихтисослаштирилган прокуратура (САП) мустақиллигини сезиларли даражада чекловчи тузатишларни иккинчи ўқишда қўллаб-қувватлади. 263 нафар халқ вакили, жумладан, ҳукмрон «Халқ хизматкори» партиясидан 185 нафар депутат ёқлаб овоз берди. 13 депутат қарши овоз берди, яна 13 депутат бетараф қолди.
Овоз бериш бошланишидан аввал мухолифатдаги «Европа бирдамлиги» ва «Овоз» партиялари фракциялари қонун лойиҳасини кун тартибидан олиб ташлашга ҳаракат қилди, бироқ атиги 53 нафар депутат буни ёқлади. Айрим мухолиф депутатлар овоз беришдан олдин парламент минбарини тўсишга ҳаракат уриниб кўрди.
Расмий равишда қонун лойиҳаси ҳарбий ҳолат даврида одамларнинг алоҳида ҳолатларда бедарак йўқолиши ҳолатлари бўйича дастлабки терговнинг ўзига хос хусусиятларига тегишли. Бироқ, «Халқ хизматкори»дан Коррупцияга қарши сиёсат бўйича Миллий кенгаш аъзоси Анастасия Радина таъкидлашича, тузатишлар САПни «декоратив органга айлантиради» ҳамда НАБУ ва САП фаолиятини бутунлай Бош прокурорга боғлиқ қилади.
12414-сонли қонун лойиҳасига тасдиқланган тузатишлар Украина бош прокурорига САП ваколатларини бошқа прокурорларга топшириш ва ҳар қандай ишлар бўйича материалларни талаб қилиш имконини беради. Бундан ташқари, Бош прокурор НАБУга мажбурий ёзма кўрсатмалар бериши ва НАБУ жиноят ишини бошқа органларга топшириши мумкин.
Мавзуга оид
14:46 / 18.06.2026
Москва яна зарба остида. Украина мингга яқин дрон учирган
08:45 / 18.06.2026
G7 баёнотидан сўнг Киев яна ҳужумга учради
18:20 / 17.06.2026
Давлат хизматчилари учун қамоқхонага экскурсия амалиёти йўлга қўйилди
15:51 / 17.06.2026