Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Барак Обамани давлатга хиёнатда айблади
2016 йилги сайловлар бўйича Миллий разведка баҳосини шарҳлар экан, Трамп Барак Обама ва бошқа демократларни хиёнатда айблади.
АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамани хиёнатда, шунингдек, 2020 йилги сайловларни сохталаштиришда айблади. Бу ҳақда Трамп Оқ уйда журналистлар билан суҳбат чоғида айтди.
«Бу хиёнат эди. Сайловни ўғирлашга уринди. Сайловни чалкаштириб юборишга ҳаракат қилди. Улар ҳатто бошқа мамлакатларда ҳам ҳеч ким тасаввур қила олмайдиган ишларни қилди», — деди Трамп. «Уларнинг раҳбари» деб атаган Обамадан ташқари, у ўша пайтдаги демократик номзод Ҳиллари Клинтон ва ундан олдинги президент Жо Байденни 2020 йилги сайловларни сохталаштиришда айблади.
«Уларнинг бутун гуруҳи ва улар сайловни сохталаштиришга ҳаракат қилди ва улар фош этилди. Ва улар 2020 йилда сайловни сохталаштирди», деди Трамп. CNN таъкидлаганидек, АҚШда давлатга хиёнат ўлим билан жазоланади.
Трамп ўз нутқида Миллий разведка директори Тулси Габбарднинг ўтган ҳафта эълон қилинган ҳисоботига ишора қилди. Унинг хулосасига кўра, Обама ва унинг ёрдамчилари Россиянинг 2016 йилги сайловларга таъсир ўтказишга уриниши билан боғлиқ «разведка маълумотларини сохталаштирган ва сиёсийлаштирган».
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026