Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бастакор Султонали Раҳматов вафот этди
«Ўзбекистон», «Ҳаёт гули», «Наврўз», «Валс», «Шарқ таронаси» ва бошқа кўплаб мусиқалари билан элга танилган санъаткор 55 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли бастакор Султонали Раҳматов 55 ёшида вафот этди, деб хабар берди Маданият вазирлиги.
Марҳум қандли диабет, жигар циррози ва буйракда сув йиғилиши касалликлари билан оғриган, инфаркт оқибатида вафот этган.
Султонали Раҳматов 1970 йил 13 январда Тошкент шаҳрида туғилган. 2010 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвонини олган. 2006 йилда Ню-Йорк қироллик академияси композитори бўлган. Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Мудофаа вазирлиги қошидаги қуролли кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари бўлиб ишлаган.
Бастакор «Ўзбекистон», «Ҳаёт гули», «Наврўз», «Валс», «Шарқ таронаси» ва бошқа кўплаб мусиқалари билан элга танилган.
Султонали Раҳматов кўп йиллар давомида санъатнинг эстрада ва бастакорлик соҳасида фаолият юритиб, ушбу санъатни ривожлантиришда фидокорона хизмат қилган.
Мавзуга оид
20:06 / 29.09.2025
Президент давлат ва жамоат арбоби Исмоил Жўрабеков вафоти туфайли таъзия билдирди
21:50 / 26.09.2025
Актёр Шерқўзи Ғозиев 75 ёшида вафот этди
19:38 / 09.08.2025
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди
18:10 / 02.08.2025