Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Венгрия махсус индустриал зонаси ташкил этилади
Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов бошчилигидаги делегациясининг Венгрияга ташрифи доирасида икки мамлакат вазирликлари, идоралари ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Мазкур тадбир Венгрия экспортни рағбатлантириш агентлиги (HEPA) кўмагида Будапешт шаҳрида ўтказилган иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Венгрия ҳукуматлараро комиссияси йиғилишининг мантиқий давоми бўлди.
Унда саноат, қишлоқ хўжалиги, инвестиция, инновация ва фан-таълим соҳаларида амалий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган етакчи компаниялар раҳбарлари қатнашди.
Тадбир давомида Венгрия компаниялари Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларини тақдим этди. Хусусан, вакуумли қадоқлаш, биологик чиқиндиларни қайта ишлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, тиббий технологиялар, сувни тежаш, машинасозлик ва инвестициявий бошқарув соҳаларидаги ташаббуслар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон вакиллари мамлакат ҳудудида тўғридан тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, технологияларни трансфер қилиш ва қўшма корхоналар ташкил этишдан манфаатдор эканини билдирди.
Бизнес анжуман доирасида технологик ва инвестициявий ҳамкорлик учун янги платформа бўла оладиган Ўзбекистон-Венгрия махсус индустриал зонаси концепцияси тақдимоти ўтказилди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Венгрия парламенти бош вазир лавозимида бўлиш муддатини чеклади
08:58 / 04.06.2026
Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши йўлида муҳим қадам ташланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
18:07 / 30.05.2026