Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурияда Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин биринчи сайловлар ўтказилади
Сурия парламентига сайловлар Дамашқ кутганидан эртароқ, сентябр ойида бўлиб ўтади. Бунга Ғарб таъсири сабаб бўлиши мумкин, деб ёзади ОАВ.
15—20 сентябр кунлари Сурияда маҳаллий парламент — Халқ кенгаши (Мажлис аш-Шаб)га муддатидан олдин сайловлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда 27 июл, якшанба куни Суриянинг Sana давлат ахборот агентлиги мамлакатнинг июн ойида тузилган сайлов комиссияси раиси Муҳаммад Таҳа ал-Аҳмадга таяниб хабар берди.
Бир кун аввал ал-Аҳмад Сурия президенти Аҳмад ал-Шаръага (Муҳаммад ал-Жулани номи билан ҳам танилган) ўтиш давридаги президентликка сайловлар ўтказиш режаларини тақдим этган эди. Сурия сайлов комиссияси раҳбарининг сўзларига кўра, ал-Шаръа тегишли фармонни имзолаганидан сўнг уч ҳафта ичида Сурияда сайлов органлари тузилади, шундан сўнг номзодлар ариза топшириши ва дебатлар ўтказиши мумкин бўлади.
Режага кўра, Республика халқ кенгаши таркибига 210 нафар депутат киради. Бироқ уларнинг фақат учдан икки қисми фуқароларнинг овоз бериш натижаларига кўра танланади – қолган 70 нафари мамлакат президенти томонидан тайинланади. Ўтиш даврида парламент Сурия учун янги қонунчиликни шакллантиришга масъул бўлади ва мамлакат учун доимий конституция яратишга ёрдам беради.
Март ойида ал-Шаръа ўтиш даври учун конституциявий декларацияни имзолади — унга кўра, муваққат парламент ваколат муддати дастлаб уч йил бўлади, шундан сўнг орган қайта сайланиши мумкин. Шу билан бирга, Халқ кенгаши давлат раҳбарини лавозимидан четлаштириш ёки унинг ваколатларини чеклаш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бирга, ҳужжатда дастлабки босқичда олий ижро этувчи ҳокимиятни фақат президент амалга ошириши белгилаб қўйилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026